Акциз солиги нималарга солинмайди

Опубликовано: 11.05.2024

Акциз солиғи тўловчи юридик ва жисмоний шахслар қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз тўланадиган товарларни импорт қилувчилар;

оддий ширкат акциз тўланадиган товар ишлаб чиқарган тақдирда, оддий ширкат шартномасининг оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган шериги (иштирокчиси).

Акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан акциз солиғини тўловчи этиб белгиланиши мумкин.

Қуйидаги операциялар акциз солиғи солинадиган объектдир:

1) акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш, шу жумладан:

товарни сотиш (жўнатиш);

гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан топшириш;

акциз тўланадиган товарларни бепул топшириш;

акциз тўланадиган товарларни иш берувчи томонидан иш ҳақи ҳисобига ёлланган ходимга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда топшириш ёки ҳисобланган дивидендлар ҳисобига юридик шахснинг муассисига (иштирокчисига) топшириш;

акциз тўланадиган товарларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа товарларга (ишларга, хизматларга) айирбошлаш учун топшириш;

2) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса ёки пай бадали тариқасида ёхуд оддий ширкат шартномаси бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида топшириш;

3) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг иштирокчисига (муассисига) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёки юридик шахс қайта ташкил этилганлиги, тугатилганлиги (банкротлиги) муносабати билан топшириш, шунингдек оддий ширкат шартномаси доирасида ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарларни мазкур шартнома шеригига (иштирокчисига) унинг шартнома иштирокчилари умумий мулкидаги мол-мулкдан улуши ажратиб берилган ёки бундай мол-мулк тақсимланган тақдирда топшириш;

4) акциз тўланадиган товарларни улуш қўшиш асосида қайта ишлашга топшириш, шунингдек улуш қўшиш асосида хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишлашга берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига топшириш;

5) ишлаб чиқарилган ва (ёки) қазиб олинган акциз тўланадиган товарларни ўз эҳтиёжлари учун топшириш;

6) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилиш.

Қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди:

1) акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;

2) кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни топширишга;

3) табиий офатлар, қуролли можаролар, бахциз ҳодисалар ёки авариялар юз берганда ёрдам кўрсатиш учун, инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида, шунингдек хайрия мақсадлари учун акциз тўланадиган товарларни давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилишга;

4) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилишга. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан олиб кириш нормаларининг энг юқори чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

5) ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларини импорт қилишга.

Акциз тўланадиган товарлар олувчига жўнатилган (топширилган) кун, акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган санадир.

Гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарлар гаровга қўювчи томонидан топширилган тақдирда, гаров нарсасига бўлган мулк ҳуқуқи ўтган сана гаровга қўювчи учун реализация қилиш обороти амалга оширилган санадир.

Импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган сана уларга доир операция амалга оширилган санадир.

Акциз солиғининг ставкалари мутлақ суммада (қатъий) белгиланган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажми асосида аниқланади.

Акциз солиғининг ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир.

Иш ҳақи ҳисобига, ҳисоблаб чиқарилган дивидендлар ҳисобига, бепул ёки бошқа товарларга (ишларга, хизматларга) айирбошлаш учун бериладиган акциз тўланадиган товарлар бўйича, шунингдек товарлар таннархидан паст нархларда реализация қилинган тақдирда солиқ тўловчи товарларни топшириш пайтида унинг ҳақиқий таннархидан кам бўлмаган даражада белгилайдиган нарх асосида ҳисобланган қиймат солиқ солинадиган базадир.

Қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллардан ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқаришга доир ишлар қийматини ҳамда қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар қийматини ўз ичига олади.

Акциз солиғининг ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган божхона қиймати асосида белгиланади.

Солиқ солинадиган базага қуйидаги ҳолларда солиқ тўловчида тузатиш киритилади:

товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

битим шартлари ўзгартирилганда;

баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда.

Солиқ солинадиган базага бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.

Солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш янги ҳисобварақ-фактура ёки тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Акциз тўланадиган товарлар экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:

экспорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларни етказиб бериш учун тузилган контракт;

товарларни экспорт режимида чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидаги ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.

Акциз тўланадиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.

Акциз солиғи ставкалари товарнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор) ва (ёки) натурада ифодаланган ўлчов бирлигига мутлақ суммада (қатъий) белгиланади.

Акциз солиғини ҳисоблаш қуйидаги формула орқали аниқланади.

О*А:100

Бу ерда, О — ўз ичига акциз солиғини олган, ҚҚСсиз шартномавий (эркин) баҳо;

А — акциз солиғи ставкаси.

Акциз солиғини ҳисоблаш учун зарур бўлган шарномавий (эркин) баҳо (акциз қўшилган) қуйидагича амалга оширилади:

О=(С*100):100—А)

Бу ерда О—акциз солиғини ўз ичига олган, ҚҚСсиз шартномавий (эркин) баҳо.

С—корхонанинг ҳисобли баҳоси (меъёрий сарфиётлари ва фойда меъёри).

А—акциз солиги ставкаси.

Мисол:

Маҳсулот бирлиги сўмда

  1. Ҳисобли баҳо 100
  2. Акциз солиғи ставкаси % 45
  3. Акциз солиғини ҳисобга олиб ҚҚСсиз шарномавий(эркин) баҳо,

сўмда (100х100) :(100-45)=10000:55 =181,82

4. Акциз солиғи суммаси

ОхА:100 ёки (3 қат-1 қат) 81,82 сўм

Акциз марка билан маркаланган товарларнинг ҳам акциз солиғи юқоридаги тартиб билан ҳисобланади.

Буюртмачининг хом ашёси ишлаб чиқарувчи корхона томонидан балансдан ташқарида ҳисобга олинади. Буюртмачи хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқилганда акциз солиги учун акциз солиғига тортиладиган маҳсулот обороти шу товарларни ишлаб чиқариш ишининг қиймати ва берилган буюртмачи хом ашёси қиймати билан аниқланади.

Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ

Жорилла АБДУЛЛАЕВ

Тавсияда:

– солиқ солиш объекти;
– солиқ солинмайдиган операциялар;
– солиқ операциялари амалга ошириладиган сана;
– солиқ базасини аниқлаш ва солиқни ҳисоблаш.

Нима акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади

Солиқ тўловчи акциз тўланадиган товарлар, айримлари бундан мустасно, билан амалга оширадиган операциялар солиқ солиш объекти юзага келишига олиб келади.

Бундай операцияларга қуйидагилар киради СК 284-м. 1-қ. :

  • акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш, шу жумладан айирбошлаш учун бериш:

– товарга бўлган мулк ҳуқуқини бериш;
– гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни бепул бериш;
– акциз тўланадиган товарларни (хизматларни) меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни дивидендлар тўлаш ҳисобидан бериш;

  • акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав капиталига ҳисса сифатида ёхуд оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни иштирокчига (муассисга) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) қайтариб сотиб олинганда иштирокчига бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинган тақдирда акциядорга бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни юридик шахсни тугатишда акциядорга ёки иштирокчига бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топшириш, шунингдек қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган, шунингдек акциз тўланадиган шундай хом ашё ва материалларнинг маҳсули бўлган, акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига ишлаб чиқарувчи томонидан топшириш;
  • акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
  • акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириш;
  • бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
  • Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг бузилиши, йўқотилиши, бундан фавқулодда вазиятлар натижасида юзага келган ҳоллар мустасно. Айбдор томонидан товарнинг қиймати суғурта орқали тўланган ёки унинг ўрни қопланган тақдирда, акциз солиғи суғурта орқали тўлаш (ўрнини қоплаш) улушида тўланади.

Ушбу ҳолатларнинг аксариятида акциз тўланадиган товарларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтади, бироқ бу мажбурий шарт эмас. Масалан, товар тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан жўнатилаётганда айнан жўнатиш пайтида жўнатилган товарга бўлган мулк ҳуқуқи берилмаслиги мумкин. Шунга қарамай, бундай операция акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади.

Нималарга акциз солиғи солинмайди

Акциз тўланадиган товарларга доир барча операциялар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди СК 284-м. 2-қ. :

1) акциз тўланадиган товарларни экспортга реализация қилиш, уларнинг айрим турлари бундан мустасно;

Акциз тўланадиган товарлар экспорти қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак СК 288-м. :

  • экспорт қилинадиган товарларни етказиб беришга доир контракт;
  • божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;
  • божхона органининг товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар;
  • чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма.

Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинган тақдирда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси қўшимча равишда тақдим этилади.

2) «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган, қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни кейинчалик Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш шарти билан бериш;

Резидент корхона 1 000 дал вино материали олиб кириб, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида жойлаштирган.

Вино материалидан 900 дал спирт қўшилмаган шиша идишдаги табиий вино ишлаб чиқарилган, шундан 700 дал экспорт режимида олиб чиқилган, 200 дал қайта ишлаш учун тўлов сифатида бошқа компанияга берилган.

Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган вино солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Қайта ишлаш учун тўлов сифатида берилган 200 дал винони реализация қилиш чоғида корхонада акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади.

3) ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун реализация қилиш;

4) Ўзбекистон божхона ҳудудига қуйидаги акциз тўланадиган товарларни олиб кириш:

– Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида;

– давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар орқали хайрия ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида;

– агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса, халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан;

5) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига солиқ солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилиш;

6) ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ҳамда.

  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5


Молия вазирлиги «Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига пресс-релизни эълон қилди. Бу ҳақда buxgalter.uz шарҳ берди.

Солиқ ставкалари

2021 йилда қуйидаги асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш назарда тутилмоқда:

  • ҚҚС - 15%;
  • фойда солиғи - 15%, солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари учун - 20%;
  • ЖШДС - 12%;
  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи - 2%;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи - 0,95%;
  • ижтимоий солиқ: хўжалик юритувчи субъектлар - 12%, бюджет ташкилотлари - 25%;
  • айланмадан олинадиган солиқ, базавий ставка - 4%.

СК таркибига акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкаларини, шунингдек ушбу ставкаларни қўллаш билан боғлиқ айрим нормалар киритилади.

Акциз солиғи

Акциз бўйича импорт ва ишлаб чиқариш учун акциз солиғи аксарият ставкаларини тенглаштириш назарда тутилади. Фақат алкоголли маҳсулотлар, тамаки маҳсулотлари ва тайёр шакарни импорт ва ишлаб чиқариш учун турли ставкалар сақлаб қолинади.

Мутлақ миқдорда белгиланган солиқ ставкалари 1 февралдан бошлаб индексация қилинади:

  • алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан пивога, шунингдек тамаки маҳсулотлари учун 2 босқичда: 2021 йил 1 февралдан бошлаб - 2020 йилда уларни индексация қилиниши рад этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда 2021 йил 1 сентябрдан - ўртача 7,5%га;
  • АИ-80 маркали бензин – октан сонидан қатъи назар 2022 йилда акциз солиғи ставкаларини тенглаштириш учун 20%га (жадал суръатларда);
  • дизель ёқилғиси, ЭКО, дизель ёқилғиси ва дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи – 20%га.

Импорт бўйича 73 та товар позициясига акциз солиғини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Улар орасида - озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар (шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.)), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар (музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва ҳ.к.)) ва бошқа товар позицилари.

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шаxслар учун мобиль алоқа xизматлари учун акциз солиғи ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилмоқда.

Ҳушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга 20% ставка бўйича солиқ солиш таклиф қилинмоқда. Бунда, шакар ҳом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди.

ҚҚС

Қонун лойиҳаси билан тушум ҳажмидан қатьий назар ҚҚС тўлайдиган корхоналар доирасини кенгайтириш назарда тутилган. Улар жумласига қуйидагилар киритилиши керак:

  • алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари.

Амалдаги қоидаларга биноан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва ЭҲФни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ҚҚСни ҳар чораклик асосида ҳисоблаш ва тўлашга ҳақли (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармон). Ушбу нормани келгусида ҳам сақлаб қолиш ва уни Солиқ кодексида доимий равишда назарда тутиш таклиф этилади.

Қонун лойиҳасида валюта тушуми суммаси тушишидан қатъий назар ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланадиган) ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти назарда тутилмоқда. Бу консигнация (тўловни кечиктириш) шартлари билан экспортга товарларни жўнатишни амалга оширувчи экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга ва айланма маблағларини банд қилишни олдини олишга имкон беради. Бугунги кунда товарларни экспорт қилишда ноль даражали ставкани қўллаш экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси мавжудлиги билан шартланган (СК 266-м. биринчи қисми 5-б.).

ЖШДС ва ижтимоий солиқ

Пенсияларни ҳисоблаш тартибини соддалаштириш мақсадида жисмоний шахсларнинг айрим тоифаси учун ижтимоий солиқ ставкаларини унификация қилиш таклиф этилади. Хусусан, ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар, “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари - улар 25 ёшга тўлгунига қадар ишлаган даври, деҳқон хўжаликлари, шунингдек меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига камида 1 БҲМ миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар. Тўлочиларнинг ушбу тоифаси учун қонун лойиҳасида ижтимоий солиқни тўлаш муддатлари аниқлаштирилади.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи

Қонун лойиҳасида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича камайтирилган ставканинг 0,2%дан 0,4%гача ва алоҳида объектлар ва ер участкаларига нисбатан юридик шахсларнинг ер солиғи ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи коеффициентнинг 0,1%дан 0,25%гача оширилиши назарда тутилмоқда. Бу уларни мол-мулк солиғи ва ер солиғининг базавий ставкага босқичма-босқич етказиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз: мол-мулк солиғи бўйича камайтирилган ставка ва ер солиғи ставкаларига камайтирувчи коэффициент аввал солиқ имтиёзлари берилган объектларга нисбатан 2020 йил 1 январдан киритилди.

Ер солиғи бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, республика ҳудудлари кесимида мутлақ катталикда, уларни 15% индексация қилинишини ҳисобга олган ҳолда, базавий солиқ ставкаси белгиланмоқда. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг нуфузли туман ва иқтисодий ривожланишига қараб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда белгиланган ставкалар асосида аниқланади.

Мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналарини 2021 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар каби ер солиғи ставкасини белгилаган ҳолда, ер солиғини ҳисоблаб чиқаришга қайтиш назарда тутилмоқда. Бу мазкур тоифадаги ерларга солиқ солишнинг яггона тартибини белгилаш имконини беради.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ставкаси солиқ тўловчиларнинг тоифалари кесимида, шунингдек белгиланган мақсадларда ишлатиладиган сув ҳажми қисмида белгиланмоқда. Бу солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳар хил мақсадлар учун ишлатиладиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида юритишни тақозо этади.

Солиқ ставкалари 15%га, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун 30%га индексация қилинмоқда. Индексация қилиш мақсади - ставкаларни саноат корхоналари учун белгиланган ягона солиқ ставкасига босқичма-босқич етказиш.

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сув ресусрларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил даражасида сақлаб қолинмоқда.

Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун ишлатиладиган сув ҳажми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан деҳқон хўжаликлари учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича 1 куб метри учун 40 сўм ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича алоҳида қурилиш фойдали қазилмалари бўйича ставкалар унификация қилинмоқда. Бу норуда фойдали қазилма конларини ўзлаштириш ва уларни, айниқса дарё ўзанларидан, самарали қазиб олишини таъминлашга қўшимча шарт-шароитлар яратади.

Янги таҳрирдаги СК нормаларининг амалий таъсири ва самарадорлигини мониторинг ва таҳлил қилиш доирасида мутахассислар, тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек солиқ маслаҳатчилари ва экспертларнинг таклифларидан келиб чиқиб СКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?

Молия вазирлиги «Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига пресс-релизни эълон қилди. Бу ҳақда www.norma.uz шарҳ берди.

Солиқ ставкалари
2021 йилда қуйидаги асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш назарда тутилмоқда:
- ҚҚС - 15%;
- фойда солиғи - 15%, солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари учун - 20%;
- ЖШДС - 12%;
- юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи - 2%;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи - 0,95%;
- ижтимоий солиқ: хўжалик юритувчи субъектлар - 12%, бюджет ташкилотлари - 25%;
- айланмадан олинадиган солиқ, базавий ставка - 4%.
СК таркибига акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкаларини, шунингдек ушбу ставкаларни қўллаш билан боғлиқ айрим нормалар киритилади.

Акциз солиғи
Акциз бўйича импорт ва ишлаб чиқариш учун акциз солиғи аксарият ставкаларини тенглаштириш назарда тутилади. Фақат алкоголли маҳсулотлар, тамаки маҳсулотлари ва тайёр шакарни импорт ва ишлаб чиқариш учун турли ставкалар сақлаб қолинади.

Мутлақ миқдорда белгиланган солиқ ставкалари 1 февралдан бошлаб индексация қилинади:

  • алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан пивога, шунингдек тамаки маҳсулотлари учун 2 босқичда: 2021 йил 1 февралдан бошлаб - 2020 йилда уларни индексация қилиниши рад этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда 2021 йил 1 сентябрдан - ўртача 7,5%га;
  • АИ-80 маркали бензин – октан сонидан қатъи назар 2022 йилда акциз солиғи ставкаларини тенглаштириш учун 20%га (жадал суръатларда);
  • дизель ёқилғиси, ЭКО, дизель ёқилғиси ва дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи – 20%га.

Импорт бўйича 73 та товар позициясига акциз солиғини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Улар орасида - озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар (шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.)), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар (музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва ҳ.к.)) ва бошқа товар позицилари.

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шаxслар учун мобиль алоқа xизматлари учун акциз солиғи ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилмоқда.

Ҳушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга 20% ставка бўйича солиқ солиш таклиф қилинмоқда. Бунда, шакар ҳом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди.

ҚҚС
Қонун лойиҳаси билан тушум ҳажмидан қатьий назар ҚҚС тўлайдиган корхоналар доирасини кенгайтириш назарда тутилган. Улар жумласига қуйидагилар киритилиши керак:
- алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари;
- бозорлар ва савдо комплекслари.

Амалдаги қоидаларга биноан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва ЭҲФни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ҚҚСни ҳар чораклик асосида ҳисоблаш ва тўлашга ҳақли (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармон). Ушбу нормани келгусида ҳам сақлаб қолиш ва уни Солиқ кодексида доимий равишда назарда тутиш таклиф этилади.

Қонун лойиҳасида валюта тушуми суммаси тушишидан қатъий назар ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланадиган) ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти назарда тутилмоқда. Бу консигнация (тўловни кечиктириш) шартлари билан экспортга товарларни жўнатишни амалга оширувчи экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга ва айланма маблағларини банд қилишни олдини олишга имкон беради. Бугунги кунда товарларни экспорт қилишда ноль даражали ставкани қўллаш экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси мавжудлиги билан шартланган (СК 266-м. биринчи қисми 5-б.).

ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Пенсияларни ҳисоблаш тартибини соддалаштириш мақсадида жисмоний шахсларнинг айрим тоифаси учун ижтимоий солиқ ставкаларини унификация қилиш таклиф этилади. Хусусан, ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар, “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари - улар 25 ёшга тўлгунига қадар ишлаган даври, деҳқон хўжаликлари, шунингдек меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига камида 1 БҲМ миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар. Тўлочиларнинг ушбу тоифаси учун қонун лойиҳасида ижтимоий солиқни тўлаш муддатлари аниқлаштирилади.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи
Қонун лойиҳасида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича камайтирилган ставканинг 0,2%дан 0,4%гача ва алоҳида объектлар ва ер участкаларига нисбатан юридик шахсларнинг ер солиғи ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи коеффициентнинг 0,1%дан 0,25%гача оширилиши назарда тутилмоқда. Бу уларни мол-мулк солиғи ва ер солиғининг базавий ставкага босқичма-босқич етказиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз: мол-мулк солиғи бўйича камайтирилган ставка ва ер солиғи ставкаларига камайтирувчи коэффициент аввал солиқ имтиёзлари берилган объектларга нисбатан 2020 йил 1 январдан киритилди.

Ер солиғи бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, республика ҳудудлари кесимида мутлақ катталикда, уларни 15% индексация қилинишини ҳисобга олган ҳолда, базавий солиқ ставкаси белгиланмоқда. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг нуфузли туман ва иқтисодий ривожланишига қараб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда белгиланган ставкалар асосида аниқланади.

Мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналарини 2021 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар каби ер солиғи ставкасини белгилаган ҳолда, ер солиғини ҳисоблаб чиқаришга қайтиш назарда тутилмоқда. Бу мазкур тоифадаги ерларга солиқ солишнинг яггона тартибини белгилаш имконини беради.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ставкаси солиқ тўловчиларнинг тоифалари кесимида, шунингдек белгиланган мақсадларда ишлатиладиган сув ҳажми қисмида белгиланмоқда. Бу солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳар хил мақсадлар учун ишлатиладиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида юритишни тақозо этади.

Солиқ ставкалари 15%га, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун 30%га индексация қилинмоқда. Индексация қилиш мақсади - ставкаларни саноат корхоналари учун белгиланган ягона солиқ ставкасига босқичма-босқич етказиш.

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сув ресусрларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил даражасида сақлаб қолинмоқда.

Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун ишлатиладиган сув ҳажми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан деҳқон хўжаликлари учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича 1 куб метри учун 40 сўм ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича алоҳида қурилиш фойдали қазилмалари бўйича ставкалар унификация қилинмоқда. Бу норуда фойдали қазилма конларини ўзлаштириш ва уларни, айниқса дарё ўзанларидан, самарали қазиб олишини таъминлашга қўшимча шарт-шароитлар яратади.

Янги таҳрирдаги СК нормаларининг амалий таъсири ва самарадорлигини мониторинг ва таҳлил қилиш доирасида мутахассислар, тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек солиқ маслаҳатчилари ва экспертларнинг таклифларидан келиб чиқиб СКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 26 Января 2015 в 10:50, реферат

Описание работы

Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни.
Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.
Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Файлы: 1 файл

Юридик шахслар соликлари.docx

3-мавзу. Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар

  1. Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни.
  2. Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.
  3. Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби
  4. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши.
  5. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

1. Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни

Ўзбекистонда акциз солиғи 1992 йилда қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда оборот солиғи ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига жорий қилинган. Унинг қўшилган қиймат солиғидан фарқли томони шундаки, у айрим товарлар ва маҳсулотларни чегаралаб олган ва у бажарилган иш, кўрсатилган хизматларга нисбатан қўлланилмайди. Акциз солиғи индивидуал характерга эга бўлиб, фақат акцизости товарларга нисбатан қўлланилади.

Акциз солиғи қўшилган қиймат солиғига тортиладиган базада ва нархда ҳисобга олинадиган юклаб жўнатилган товарлар қийматининг бир қисмини эгри солиқ сифатида бюджетга ундириш шакли ҳисобланади.

Акциз солиғи тўловчилар. Солиқ объекти ва базаси. Акциз солиғини тўловчилари бўлиб, мулк шаклидан ва солиққа тортишнинг қандай тартиби ўрнатилганлигидан қатъий назар акцизости товарларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Бундан ташқари, оддий ширкат акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарганда оддий ширкат шартномасининг оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган шериги акциз солиғини тўловчи бўлиб ҳисобланади.

Солиққа тортиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган алоҳида корхоналар тушунилади.

Солиқ кодексининг 230-моддасига кўра қуйидаги операциялар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади:

1) акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш;

2) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав фондига ҳисса ёки пай бадали тариқасида ёхуд оддий ширкат шартномаси бўйича шерикнинг ҳиссаси сифатида топшириш;

3) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг иштирокчисига (муассисига) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёки юридик шахс қайта ташкил этилганлиги, тугатилганлиги (банкротлиги) муносабати билан топшириш, шунингдек оддий ширкат шартномаси доирасида ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарларни мазкур шартнома шеригига (иштирокчисига) унинг шартнома иштирокчилари умумий мулкидаги мол-мулкдан улуши ажратиб берилган ёки бундай мол-мулк тақсимланган тақдирда топшириш;

4) акциз тўланадиган товарларни улуш қўшиш асосида қайта ишлашга топшириш, шунингдек улуш қўшиш асосида хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишлашга берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига топшириш;

5) ишлаб чиқарилган ва (ёки) қазиб олинган акциз тўланадиган товарларни ўз эҳтиёжлари учун топшириш;

6) акциз тўланадиган товарларни ЎзРнинг божхона ҳудудига импорт қилиш.

Қуйидаги акцизости товарларга акциз солиғи солинмайди:

1) акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан ЎзР ВМ томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;

2) кейинчалик ЎзРнинг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни топширишга;

3) табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки авариялар юз берганда ёрдам кўрсатиш учун, инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида, шунингдек хайрия мақсадлари учун акциз тўланадиган товарларни давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан ЎзРнинг божхона ҳудудига импорт қилишга;

4) акциз тўланадиган товарларни ЎзРнинг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилишга;

5) ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларини импорт қилишга.

Акцизланадиган товарлар учун солиқ солиш базаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган тамаки маҳсулотлари, ўсимлик (пахта) ёғи, этил спирти, пиво, конъяк, ароқ ва бошқа алкоголли ароқ маҳсулотлари, фильтрли ва фильтрсиз сигареталар, нефть маҳсулотлари (бензин, дизел ёқилғиси ва авиакеросин) бўйича - сотилган маҳсулотнинг натурал кўринишидаги хажми;
  • акциз солиғи тўланадиган бошқа маҳсулотлар (заргарлик буюмлари, кумушдан қилинган ошхона буюмлари, табиий газ, суюлтирилган газ, "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ ишлаб чиқарган автомобиллари) бўйича қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ҳисобга олмаган ҳолда, шартномавий нархлар бўйича юклаб жўнатилган товарнинг қийматига фоиз ҳисобида.

Акциз солиғи ставкалари. Акциз солиғи ставкалари ва акцизости товарлар рўйхати ЎзР Президентининг қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади.

ЎзРда ишлаб чиқариладиган акцизли товарларга нисбатан акциз солиғи

Читайте также: